БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Semillas Fitó

- Испания халқаро компанияси 1880 йилда Барселонадаги Сан-Марти-де-Провансаль ҳудудида ташкил топган. Ушбу 130 йилдан ортиқ вақт ичида у кичик уруғчилик компаниясидан генетик наслчилик, сабзавот ва дала экинларининг уруғларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасидаги етакчи халқаро компаниялардан бирига айланди.

Компания халқаро миқёсда ўсиб улғайишга ва синовлардан муваффақиятли ўтишга эришди. Ушбу ўсишнинг сабаби - компаниянинг илмий тадқиқотларга содиқлигидир. Ушбу йўналишга компания йиллик айланмасининг 15% маблағини сарфлайди, бу эса уни тадқиқотларга энг кўп маблағ киритадиган қишлоқ хўжалиги компаниясига айлантирди.

Ҳозирги вақтда маҳсулот айланмасининг 65 % экспортга тўғри келади, маҳсулот дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида сотилади.

Semillas Fitó компанияси Ўрта ер денгизи ва Жанубий Америка бозорларида яққол етакчи бўлиб, ўнта филиалларига эга ва бошқа 10 мамлакатда бевосита иштирок этади. Ушбу марказларнинг аксариятида ўз офислари, тадқиқот марказлари, тажриба майдончалари ва ҳар бир уруғни маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитига мослаштириш учун ҳамкорлик қилаётган юзлаб фермерлар мавжуд.

Биз мустақил ва оилавий бизнес бўлиб қолишга қатъий қарор қилдик. Бизнинг вазифамиз фермерларга уруғчилик бўйича ихтисослашиш орқали уларга ўз бизнесларини ривожлантиришда ёрдам бериш учун яқин ҳамкорлик қилишдир. Бундан ташқари, бизнинг ходимларимиз ушбу соҳада катта тажрибага ва билимларга эга, бу эса уларга такомиллаштириш ва бозор тенденциялари тўғрисида маслаҳат беришга имкон беради.

САБЗАВОТ УРУҒЛАРИ

Сабзавот уруғлари бўлими еттита асосий турни ишлаб чиқаради, уларнинг айримлари ҳудудга қараб етакчи ҳисобланади: помидор, қалампир, бақлажон, қовун, тарвуз, бодринг ва дуккаклилар, шунингдек, яшил ловия ва ширин маккажўхори.

Каталог турли хил Ўрта ер денгизи минтақаларига, мўтадил ва субтропик иқлимга мослаштирилган 500 дан ортиқ навларни таклиф этади. Ллаванерас (Барселона) ва Арика (Чили) да иккита ишлаб чиқариш маркази ва олтита турли мамлакатларда тадқиқот марказлари мавжуд: Кабрера ва Алмерия (Испания), Сицилия (Италия), Анталия (Туркия), Кулиакан (Мексика), Бангалор (Ҳиндистон) ва Флорида (АҚШ).

ДАЛА ЭКИНЛАРИ

Дала экинлари бўлими тўртта асосий маҳсулотга ихтисослашган: маккажўхори, кунгабоқар, ем-хашак ва оқ жўхори.

Қуруқ, иссиқ ва иссиқлик ҳамда сув етишмаслиги шароитлари учун жуда ўзига хос маҳсулотларни ўз ичига оладиган маккажўхорининг 15та сегменти ва кунгабоқарнинг 6та сегменти билан ишлайди.

У Барбенсда (Испания) Европанинг жанубидаги энг катта қайта ишлаш ва логистика марказига, Анталиядаги (Туркия) ишлаб чиқариш марказига ҳамда Кабрера, Барбенс ва Дон Бенито (Испания), Делли (Швейцария) ва Бангалорада (Ҳиндистон) жойлашган бешта тадқиқот марказига эга.

ГАЗОНЛАР

Газонлар бўлими ҳар қандай иқлим зонаси ва шароитга мослаштирилган яшил майдонларни ва спорт майдонларни яратиш ва тиклаш учун турли хил ечимларни таклиф этади.

У иккита логистика марказига эга, Ллеида (Испания) ва Анталия (Туркия) шаҳарларида. Бу ерда тозалаш, ишлов бериш, аралашмалар тайёрлаш, қадоқлаш ва жўнатиш вазифалари бажарилади.

ХОББИ

Хобби бўлими ўз сабзавотларини ўстирадиган ва ўз боғларига хобби сифатида қарайдиган ҳаваскор фермерлар учун қатор маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Fitó, Fitó Hobby ва Eurogarden брендлари остида биз сабзавот, гул, декоратив ўсимликлар, чим ва дуккакли экинлардан турли хил уруғларни таклиф этамиз.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов

 

Telegram:  https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos