ТАРИХИМИЗ

Semillas Fitó компанияси ўз фаолиятини кичик оилавий бизнес сифатида бошлаб дунёдаги етакчи уруғчилик компанияларидан бирига айланди.

 
 

Semillas Fitó 1880 йилда Рамон Фитó томонидан Сант-Марти-де-Провансалс шаҳрида (кейинчалик Барселонанинг Побленоу номи билан танилган саноат туманига айланган) ташкил этилган.

Фитó фермер сифатида яхши натижаларга эришгани сабабли бозорда жуда муваффақиятли бўлган, шунинг учун бошқа фермерлар унинг фермасидан ер участкаларни сўраб келишарди.

 

1880 й.

 
 

1910 - 1980 йй.

1910 йилда Антонио Фитó бошчилигидаги оиланинг иккинчи авлоди эътиборини экинларга қаратди ва турли хил маҳсулотлар орасида биринчи ўзаро чатиштирув тажрибасини ўтказиб, биринчи дурагайларни ишлаб чиқарди.

1940 йилда, оиланинг учинчи авлоди бўлган Казимиро Фитó, компаниянинг фаолиятини уруғчиликка йўналтирди. Бундан ташқари, компания селекция қилинган сабзавот уруғларини ишлаб чиқариш учун 6-сонли имтиёзга эга бўлди.

Тахминан 1970 йилда компания тадқиқот ва янги навларни чиқаришга эътибор қаратишни бошлади. Бундан ташқари, қовун, помидор ва қалампирнинг биринчи F1 дурагайлари Испанияда ишлаб чиқилган, шунингдек ловия, пиёз ва маккажўхори каби бошқа сабзавот ва қишлоқ хўжалиги турлари, ҳамда анъанавий усуллар билан буғдой, ем-хашак ва сабзавотларнинг янги навларини ўстириш бўйича генетик наслчилик дастури яратилди.

 

 
 

1990 йилда биотехнология наслчилик ва сифат назорати жараёнларида асосий восита сифатида жорий этилди.

1995 йилгача, Semillas Fitó ўз ҳаракатларини 100% миллий уруғлик бозорига бағишлаган.

1997 йилда у Ўрта ер денгизидаги яқин ва шунга ўхшаш бозорларга эътибор қаратиб, халқаро миқиёсда фаол ишлашни бошлади.

 

1990 - 1999 йй.

 
 

2000 - 2009 йй.

Натижада, 2000 йилда, Иорданияда Испаниядан ташқарисида биринчи илмий-тадқиқот маркази очилди. Бундан ташқари, уй шароитида 300 дан ортиқ навлар ишлаб чиқарилди.

2001 йилда Туркияда компаниянинг филиали очилди.

2006 йилда компания Лотин Америкасига қадам ташлаб, Мексика ва Бразилияда ўз ривожланиш марказига эга бўлди.

2007 йилда Марокашда яна битта ривожланиш маркази очилди.

2009 йилда компания Мексика ва Португалияда ўз филиалларини, Хитойда эса ривожланиш марказини очди.

 

 
 

2010 йилда биз ҳаваскор Хобби сектори учун яратилган янги гибрид линиясини ишга туширдик.

2011 йилда биз Алмериядаги марказни 10 гектарга кенгайтирдик. Биз шунингдек, Жозеп Сирера томонидан ёзилган "Сунъий ўтлар" қўлланмасини нашр этдик. Қўлланма: Чим ва уни қандай ўстириш кераклиги хақида.

2012 йилда, Швейцариянинг DSP ва Fito‘ компаниялари эртапишар маккажўхори навларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилдилар. Маресме (Ллаванерас) шаҳрида 8,5 гектар майдонга эга бўлган янги ишлаб чиқариш марказининг қурилиши бошланди. Такомиллаштириш ишлари Барселонадаги объектларида ҳам амалга оширилди, жумладан офислар учун кўпроқ жой ажратилди.

 

 

2010 - 2012 йй.

 
 

2013 - 2015 йй.

2013 йилда компания Лес Cасес де Барбенс мулкини сотиб олди ва Жанубий Европада дала уруғларини тарқатиш учун логистика марказининг қурилишини бошлади. Мексикадаги Кулиакан ҳудудида сабзавот уруғларини етиштириш бўйича наслчилик маркази ўз фаолиятини бошлади.

2014 йилда иккита янги филиал очилди: Арика (Чили) шаҳридаги ишлаб чиқариш маркази ва Жанубий-Шарқий Осиёга уруғларни етказиб бериш учун янги Ҳиндистон филиали.

2015 йилда Лес Cасес де Барбенсда Европанинг жанубидаги энг йирик дала экинлари уруғларини қайта ишлаш ва логистика маркази очилди. 60,000 м3 совутиш камераларидан иборат 250,000 м3 омборхоналарни ўз ичига олган мажмуа.

 

 

 
 

2016 йилда Жанубий Америкада тижорат ва уруғлик тарқатиш тармоғини қамраб олиш учун Бразилияда янги филиал очилди.

2017 йилда янги навларни етиштириш жараёнини янада такомиллаштириш учун Алмериа маркази учта асосий ўйналиш бўйича кенгайтирилди.

2018 йилда бешинчи авлоддан бўлган Эдуард Фитó Халқаро уруғчилик федерацияси (ИСФ) президенти этиб тайинланди.

 

2016 - 2018 йй

 
 

2020 й.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов

 

Telegram:  https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos