ТАДҚИҚОТ, ТАРАҚҚИЁТ ВА ИННОВАЦИЯ МАРКАЗЛАРИ
Тадқиқот, тараққиёт ва инновация марказлари Semillas Fito’ компанияси ривожланишининг асосларидан бири ҳисобланиб, компания ўз йиллик пул миқдори айланмасининг 20 % дан ортиғини ва ишчи кучининг 39 % изланиш ва тадқиқотларга йўналтиради.
Бизда 10та тадқиқот, тараққиёт ва инновация марказлари мавжуд:
7таси Сабзавот уруғлари йўналиши бўйича:
Кабрера ва Алмерия (Испания), Сицилия (Италия), Анталия (Туркия), Кулиакан (Мексика), Бангалор (Ҳиндистон) ва Флорида (АҚШ).
3таси Дала экинлари йўналиши бўйича:
Ллеида ва Дон Бенито (Испания) ва Делли (Швейцария).
Semillas Fito’ компаниясида биз тадқиқот, тараққиёт ва инновация жараёнларида учта босқич ажратамиз:
Биотехнология, Ўсимликшунослик ва Тараққиёт.
БИОТЕХНОЛОГИЯ
Илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда селекционерларга ва бошқа бўлимларга хизмат кўрсатади. Ушбу мақсадларда 2007 йилда Кабрера де Мар (Барселона)да муҳим биотехнология лабораторияси очилиб, уч бўлимни ўз ичига олди:
Ҳужайра биологияси
Фитопатология
Геномика
ЎСИМЛИКШУНОСЛИК
Бизда сабзавот уруғларини етиштириш бўйича 7 станция ҳамда маккажўхори ва кунгабоқар учун учта станция мавжуд. Бундан ташқари, ем-хашак ва чимзор бўйича наслчилик институтлари билан ҳамкорлик шартномаларини туздик.
ТАРАҚҚИЁТ
Бизнинг наслчилик станциямизда, Синов марказларида ёки Фермерлар билан ҳамкорликда бўлишидан қатъий назар, Semillas Fito’ компанияси 4 қитъада ўнлаб жойларга эга бўлиб, менежерларимиз ва ишлаб чиқариш бўйича мутахассисларимизнинг бевосита назоратидадир.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ
Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг
Марказий офис
Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов
Telegram: https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos