БИЗ БИЛАН ИШЛАШ

Нима учун Semillas Fitó компаниясини танлашади?

Semillas Fitó компанияси дунёнинг 15 мамлакатида тарқалган 600 дан ортиқ мутахассислардан иборат жамоасига эга, улар қишлоқ хўжалигини такомиллаштириш юзасидан инновацион ечимларни ишлаб чиқиш учун биргаликда ишлайди. 1880 йилдан бери еғилиб келган кенгайтирилган иш тажрибамиз ва ҳар хил турлардаги муваффақиятли навларимиз уруғчилик соҳасида етакчи мавқега эга эканлигимизни тасдиқлайди.

Semillas Fitó компаниясида биз озиқ-овқат тармоғидаги барча иштирокчилар (ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, воситачилар ва ниҳоят истеъмолчилар) фойда олишини таъминлайдиган лойиҳада ишлашдан кўра бошқа шахсий ва профессионал мамнуният йўқ деб ҳисоблаймиз.

Биз, шунингдек, фаолият юритаётган ҳар бир мамлакатнинг маданиятини тарғиб қиламиз.

Semillas Fitó компаниясида ишлаш

Semillas Fitó компаниясида биз ходимларнинг касбий ва шахсий ривожланишига содиқмиз, эркинлик, ҳурмат ва жамоавий иш муҳитига асосланган ёқимли иш муҳитини яратамиз.

Биз ўзларининг профессионал мартабаларини ёқимли муҳитда ва мукаммаллик руҳида ривожлантирмоқчи бўлган, узоқ муддатли қарашларга эга, содиқ ва ғайратли мутахассисларни қидирмоқдамиз. Биз ёндашувни қадрлаймиз ва инновацияларга эътибор қаратамиз, шунинг учун биз одамларнинг ўсиши учун фундаментал асос сифатида узлуксиз таълимни таклиф қиламиз.

Сиз бизнинг қадриятларимизни баҳам кўрасизми? Унда Сиз билан учрашишни хоҳлаймиз!

Агар бизнинг қадриятларимиз сизга тўғри келса ва бизнинг жамоамизнинг аъзоси бўлишни истасангиз, бизга ўз резюмеингизни юборинг. Биз сизнинг номзодигингизни кўриб чиқамиз ва агар сизнинг профилингиз бизнинг бўш лавозимларимизга тўғри келса, биз сиз билан боғланамиз.

 

Semillas Fitó компаниясига қўшилишга қизиқишни билдирганингиз учун раҳмат!

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов

 

Telegram:  https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos