First-party and third-party cookies allow us to improve our services. By continuing to browse our website, you agree to our use of cookies. More information Қабул қилмоқ

СОҲАГА СОДИҚЛИК

Semillas Fito’ компаниясининг дунёдаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ажралиб турадиган омилларидан бири бу мазкур соҳада фаолият юритадиган турли хил уюшмаларидаги ходимларимиз орқали бизнинг иштирокимиз.

 

  • Биз 30 дан ортиқ соҳа уюшмаларининг аъзосимиз.

  • Биз уларнинг ривожланиши учун €150 000 дан ортиқ маблағ ажратамиз.

Компания ва соҳа учун 2018 йилдаги муҳим воқеалардан бири Эдуард Фитóнинг Semillas Fito’компаниясида корпоратив ишлар ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори, 2019-2021 йилларда эса Халқаро уруғчилик федерацияси раиси лавозимларига сайланганлиги, Эдуард Фитó 72та мамлакатда жойлашган ва деярли бутун дунёда фаолият юритадиган юзлаб оилавий компанияларни, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини ҳамда бир нечта халқаро компанияларни англатади.

Асосий миллий ва халқаро уюшмалар:

International Seeds Federation

ISF дунёдаги энг муҳим уруғчилик уюшмасидир ва унинг ҳар йилги конгресси дунёдаги энг яхши уруғчилик компаниялари учун муҳим учрашув нуқтаси ҳисобланади.

European Seeds Association

Европа уруғчилик уюшмаси (ESA) уруғчилик саноатининг овози бўлиш мақсадида 2000 йилда ташкил этилган.

Ушбу уюшма қишлоқ хўжалиги, сабзавот ва манзарали ўсимлик уруғларини тадқиқ этиш, кўпайтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган бирлашмалар, компаниялар ва муассасаларнинг манфаатларини ифода этади.

Asociación Nacional de Obtentores Vegetales (Ўсимликшуносларнинг миллий уюшмаси)

Ўсимликшуносларнинг миллий уюшмаси (ANOVE) - бу янги ўсимлик навларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш орқали ўзини агросаноат тармоғида қўшимча қиймат ишлаб чиқаришга бағишлаган компаниялар ва жамоат институтларини бирлаштирган Испания уюшмасидир.

 

ANSEME

ANSEME аъзолари Португалияда уруғларни ишлаб чиқарадиган ва/ёки сотадиган, кичик оилавий бизнесдан тортиб то халқаро компанияларгача ихтисослашган барча компанияларни ўз ичига олади. Унинг вазифаси соҳанинг тўғри ишлашини кафолатлаш, бозор эҳтиёжларига мос келадиган уруғлик миқдорини, сифатини ва хусусиятларини таъминлашдир.

ANSEME аъзо компаниялар ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий хизматлари ўртасидаги алоқани таъминлайди. Айни пайтда у жамоат институтлари билан ҳамкорлик қилади.

Assosementi

Assosementi - бу италиялик уруғчилик уюшмаси. Ушбу уюшма Италияда бутун уруғчилик саноатини намойиш этади: ўсимлик селекционерлари, уруғлик компаниялари ва эксклюзив уруғлик дистрибюторлари.

 

UFS

UFS (Union Française des Semenciers) - бу уруғчилик компаниялари ва ўсимлик селекционерларининг Франция уруғчилик уюшмаси. 2009 йил март ойида ташкил этилган UFS - Франция ва бутун дунёда уруғчилик соҳасини ва ўсимликларни кўпайтиришни рағбатлантирувчи савдо бирлашмасидир. UFS таркибига 135 та француз уруғлик компаниялари киради, улар учта асосий фаолият билан шуғулланади: ўсимликларни кўпайтириш, уруғ ишлаб чиқариш ва уруғчилик маркетинги

TSÜAB

TSÜAB - бу Туркиядаги уруғчилик саноатчилари ва ишлаб чиқарувчиларининг иттифоқи.TSÜAB миллий ва халқаро бозорларда уруғлик ишлаб чиқариш, ривожлантириш ва маркетинг билан шуғулланувчи компаниялардан ташкил топган. Ҳозирда ушбу ташкилотнинг 921та аъзо компаниялари мавжуд.

 

TÜRKTED

TÜRKTED - Туркиядаги уруғчилик саноатининг турли босқичларида бир том остида, битта овоз ва куч сифатида фаолият юритадиган компанияларни англатади.TÜRKTED аъзо компанияларининг фикри бўйича, биргаликдаги ҳаракатлар ва жамоавий ташаббуслар орқали ушбу соҳага таъсир қиладиган умумий муаммоларни ҳал қилса бўлади ва бутун жамоани қизиқтирган умумий мақсадларга эришса бўлади.

AIB

AIB - бу сабзавот уруғчилиги саноатининг асосий компанияларини намойиш этувчи халқаро уюшмасидир. Бизнинг аъзо компанияларимиз сабзавотчилик ва уруғчилик соҳасидаги инновациялар орқали барқарор боғдорчиликни қўллаб-қувватлашга интиладилар. AIBнинг вазифаси уюшма аъзоларининг интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва унга қарши курашишдир. Биз кўплаб мамлакатларда ҳудудий ва миллий уруғчилик уюшмаларининг ва интеллектуал мулкни муҳофаза қилувчи органларнинг тармоғига уланганмиз.

AMSAC

AMSAC - бу қарийб 50 йил давомида Мексикада экиш ва ўсимликларни кўпайтириш бўйича тадқиқотлар учун яхшиланган уруғларни ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаган фуқаролик бирлашмаси. AMSAC Мексикадаги уруғларга тегишли ҳар қандай масалада миллий ва халқаро мезонидир.

Уруғларни етиштириш, тадқиқ қилиш ва сотиш бўйича 70 та миллий ва халқаро шерик компанияларнинг ихтиёрий аъзолиги, шунингдек уруғчилик соҳасига хизмат кўрсатувчи компаниялари билан, ушбу бирлашма яхшиланган уруғликларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг 85% ташкил этади.

FSII

Hindiston Urugʻchilik sanoati federatsiyasi (FSII) – mamlakatda oziq-ovqat, hayvonlarga ozuqa va tola uchun yuqori sifatli urugʻlarni ishlab chiqarish bilan shugʻullanuvchi 40 nafar aʼzo tomonidan boshqariladigan ilmiy-tadqiqotga asoslangan oʻsimlikshunoslik birlashmasidir. Aʼzo kompaniyalar fermerlarga qishloq xoʻjaligi mahsuldorligini barqaror ravishda oshirish, hosilni yigʻib olishdan oldingi va keyingi yoʻqotishlarni minimallashtirish uchun texnologiyaga asoslangan yechimlarni qoʻllash imkonini beruvchi tadqiqotga asoslangan seleksiya amaliyotlari va urugʻchilik texnologiyalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi.

 

Сиз Fitó компаниясининг дистрибютори бўлишни хоҳлайсизми?

Агар сиз бизнинг уруғларимизни сотишга қизиқсангиз, сизни 70 дан ортиқ мамлакатларда жойлашган бизнинг тарқатиш тармоғимизга қўшилишга таклиф қиламиз.
Илтимос, сизнинг минтақангиздаги савдо вакилимиз билан боғланинг.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Selva de Mar 111 08019 Barcelona España
Tel.: 93 303 63 60 · Fax: 93 303 63 73

info@semillasfito.com