МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Semillas Fitó S.A.


 

 

Ушбу хабарнома орқали, Calle Selva de Mar no.111, Barcelona (08022) манзили бўйича рўйхатга олинган SEMILLAS FITÓ, SA, Sociedad Unipersonal компанияси (бундан буён матнда - "SEMILLAS FITÓ" деб юритилади), унинг веб-сайти фойдаланувчиларини ўзининг МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ ва ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚОНУНИ ҳақида ҳабардор қилади.



1999 йил 13 декабрдаги "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 15/1999-сонли Қонунига мувофиқ, биз шуни маълум қиламизки, ушбу веб-сайт орқали фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган ҳар қандай шахсий маълумот SEMILLAS FITÓ компаниясининг шахсий маълумотлар файлига киритилади. Худди шу тарзда, шахсий маълумотларни киритиш ва ушбу сайтда кўрсатилган ҳар қандай шаклларни топшириш орқали сиз SEMILLAS FITÓ компаниясига тақдим этилган шахсий маълумотни, шунингдек ушбу веб-сайтда таклиф этилган ёки таклиф этилиши мумкин бўлган турли хил хизматларнинг иштироки ва/ёки фойдаланиши билан боғлиқ барча маълумотларни қайта ишлашга ва унга тегишли бўлган автоматлаштирилган файлга киритишга ВАКОЛАТ БЕРАСИЗ.



Агар шахсларнинг шахсий маълумотлари сўров юборган шахсдан бошқасига тегишли бўлган шаклларга киритилган бўлса, улар мазкур шахсларга ушбу ҳужжатдаги маълумотлар тўғрисида хабар беришлари шарт.



Агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, фойдаланувчи ҳар бир шаклнинг майдонларидаги барча маълумотларни киритиши ва шаклларни ҳақиқий, аниқ, тўлиқ ва янгиланган маълумотлари билан тўлдириши керак. Фойдаланувчи шаклларни нотўғри, ноаниқ, тўлиқсиз ёки эскирган маълумотлар билан тўлдиргани сабабли SEMILLAS FITÓ компаниясига ёки бошқа ҳар қандай учинчи шахсга бевосита ёки билвосита етказилиши мумкин бўлган зарар ёки йўқотиш учун жавобгар бўлади. Шу муносабат билан, фойдаланувчи тақдим этилган барча шахсий маълумотлар тўғри эканлигига кафолат беради ва SEMILLAS FITÓга ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида хабар бериш учун жавобгардир.



Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини автоматик равишда йиғиш ва бошқариш амалиёти қуйидагилар натижасида бажарилади:



а) Уларнинг маълумотлари "Алоқа" бўлимидан амалга оширилган маълумот сўровини ёки талабини бошқариш учун бизнинг "Алоқа" бўлими орқали юборилиши натижасида.



б) Уларнинг маълумотлари SEMILLAS FITÓ компаниясида мумкин бўлган кадр эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларнинг аризаларини баҳолаш учун "Биз билан ишланг" бўлими орқали юборилиши натижасида.



Агар SEMILLAS FITÓ томонидан тақдим этилаётган бирон бир махсус хизматининг белгиланган махсус қоидалари шахсий маълумотлар ҳимояси билан боғлиқ бўлган қоидаларга зид бўлса, низо юзага келган тақдирда, ушбу хизмат учун кўрсатилган махсус қоидаларнинг қўлланилиши мазкур ҳужжатда кўрсатилган қоидалардан устун туради.



  Тақдим этилган маълумотлар ҳеч қачон юқорида кўрсатиб ўтилганларидан бошқа мақсадларда фойдаланилмайди ва ўша мақсадлар учун уларнинг зарурлиги йўқолганда, улар дарҳол йўқ қилинади.



SEMILLAS FITÓ томонидан олинган шахсий маълумотларга тегишли барча маълумотлар қатъий махфийлик тарзда, профессионал маҳфийлик бурчига риоя қилган ҳолда фойдаланилади. Тақдим этилган шахсий маълумотлар ҳеч қандай ҳолатларда учинчи шахларга юборилмайди. Юқоридагиларга зарар етказмаган ҳолда, фойдаланувчи SEMILLAS FITÓ компаниясига ушбу сайт орқали тақдим этилган маълумотларни SEMILLAS FITÓ компаниясига тегишли бўлган гуруҳга кирувчи, шу жумладан уруғларни олиш, ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш дунёси билан боғлиқ бўлган компанияларга юборишга рухсат беради. Маълумот узатилиши аввал айтиб ўтилган мақсадлар учун амалга оширилади.



  SEMILLAS FITÓ қонуний равишда талаб қилинган Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик даражаларини қабул қилди ва тақдим этилган Шахсий маълумотларнинг йўқолиши, нотўғри ишлатилиши, ўзгартирилиши ва рухсатсиз фойдаланишининг олдини олиш учун ўз ваколати доирасидаги барча техник ишларни ва тадбирларни амалга оширди.



Ушбу Махфийлик сиёсатини қабул қилиш орқали сиз SEMILLAS FITÓ компаниясига ва шу бизнес гуруҳига тегишли бўлган бошқа компанияларга, Ахборот жамияти хизматлари ва электрон тижорат тўғрисидаги (LLSI) 34/2002-қонунининг 21-моддасига мувофиқ уларнинг фикри бўйича қизиқиш уйғотиши мумкин деб ҳисоблаган маълумотлар ёки маҳсулотларга оид тижорат хабарлар ва рекламаларнинг тақдим этилган электрон почта ёки бошқа шунга ўхшаш электрон воситалар орқали жўнатилишига, info@semillasfito.cоm электрон почта манзилига хабар юбориш орқали ушбу ваколатни исталган вақтда бекор қилиш имкониятига зарар етказмаган ҳолда, бевосита ваколат беряпсиз.



Фойдаланувчилар SEMILLAS FITÓ компаниясида сақланаётган файлларда тўпланган, ўзларига тегишли маълумотлардан фойдаланиш, ёзма ва имзоланган хабарномани файл менежерига, бошқача айтганда, SEMILLAS FITÓ, SA, Sociedad Unipersonal компаниясига, Barcelona (08019), Selva de Mar 111. манзили бўйича юбориш орқали (уларнинг Миллий шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки унга тенглаштирилган Шахсни SEMILLAS FITÓ шахсий фикрга асосланиб ёки қонунчилик, ҳуқуқий қарор ёки бизнес амалиётидаги ўзгаришлар туфайли ўзининг Маълумотларни ҳимоя қилиш сиёсатини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар SEMILLAS FITÓ бирон бир ўзгартириш киритса, янги матн ушбу веб-сайтда эълон қилинади, унда фойдаланувчиларга ҳар сафар амалдаги Маълумотларни ҳимоя қилиш сиёсати тўғрисида хабар берилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, унинг фойдаланувчилар билан алоқаси веб-сайтга кирилган аниқ вақтда ўрнатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов

 

Telegram:  https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos