БИЗНИНГ ТЕХНОЛОГИЯМИЗ

 

FITÓ ORGANIC МАҲСУЛОТЛАРИ


Органик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган уруғларимиз ассортименти.

Fitó Organic маҳсулотларининг ассортименти қишлоқ хўжалигини янада барқарор қилишга интилади, бу эса ўз навбатида атроф-муҳитни ҳимоя қилади. Бизнинг янги маҳсулотларимиз истеъмолчиларнинг ортиб бораётган талаблари ва уларнинг органик маҳсулотларга бўлган қизиқишларига адекват жавобдир.

Органик маҳсулотлар бозорининг кучли ўсиши ҳақиқатдир - Европада уларнинг савдоси йилига 33,500 миллиард еврони ташкил этади (2016 йил маълумотлари), истеъмолчиларга сарфланадиган харажатлар йилига 40 евродан ошади ва амалда ушбу харажатларнинг экспоненциал ўсиши кузатилмоқда - 2000 йилдан бошлаб органик маҳсулотлар сотилиши нуқтаи назаридан деярли 400 %, ишлаб чиқариш майдонлари нуқтаи назаридан - қарийб 200 %.

Истеъмолчилар, дистрибюторлар ва умуман мамлакатлар кўпроқ органик маҳсулотларни талаб қилмоқда. Уруғлар жараённинг муҳим қисмидир ва органик протоколлар бўйича ишлаб чиқарилиши ва сертификатланиши мумкин.

Fitó Organic - органик ишлаб чиқариш учун сертификатланган энг яхши сабзавот уруғларини таклиф этади.

Semillas Fitó нинг мақсади - бизнинг бақлажон, помидор, бодринг, қовоқ, қовун ва ширин маккажўхориларнинг энг машхур ва таниқли навларидан сертификатланган органик уруғларни етиштириш, уруғлар экилган пайтдан бошлаб, ишлаб чиқариш тизими орқали истеъмолчига етиб борадиган нуқтага қадар 100% органик маҳсулотни таклиф қилишдир.

Fitó Organic уруғлари қатъий органик етиштириш жараёнларига амал қилган ҳолда йиғиб олинган сабзавотлардан олинади. Бизнинг органик уруғларни йиғиб олиш жараёнимиз органик қоидаларининг барча талабларига жавоб беради ва шунинг учун бу уруғлар Fitó Organic нишони ва сертификатлаш органининг логотипи кўрсатилган конвертларда сертификатланади ва белгиланади.

Ушбу янги каталог компаниянинг муваффақиятли ишлаб чиқарилган, бозорда йиллар давомида сотувда бўлган «Ateneo» помидори; «Amalia», «Cristal» ва «Nerea» бақлажонлари; «Encina», «Miter» ва «Tejo» бодринг навлари; «Robledo» ва «Soleares» қовунлари; «Bright» ва «Titian» кабачоклар (кичик қовоқчалар); шунингдек «SF 1280» ширин жўхори каби навларни ўз ичига олади.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Бизнинг дунё бўйлаб савдо тармоғимиз билан танишинг

Марказий офис

Фзбекистон, Тошкент, 100017, Юнусобод т-ни, Қашғари мавзеси (Ц-4 ), А. Қодирий кўчаси,25-уй
☎ +998903706057 Азиз Махкамов

 

Telegram:  https://t.me/fitouz
Instagram: https://www.instagram.com/SemillasFitoCentralAsia
Facebook: https://www.facebook.com/SemillasFitoCentralAsia
YouTube: https://www.youtube.com/user/SemillasFitoTV/videos